Iqtisod

EastFruit: помидор нархи бир ярим баробар ошди

EastFruit: помидор нархи бир ярим баробар ошди

Ўзбекистонда 6 октабрдан 13 октабргача қизил помидорнинг ўртача улгуржи нархлари 1,5 бараварга ошиб, бир килограмми учун 4 минг сўмдан 6 минг сўмга етди, деб хабар берди EastFruit портали.

Бироқ, нархнинг ошишига қарамай, қизил помидор ўтган йилга ва аввалги йилга нисбатан арзонроқ – мос равишда 40% ва 25% га.

Яна бир нарса – пушти помидор. Сентябрь ойининг охиридан октябрь ойининг ўрталарига қадар уларнинг нархи 71 фоизга ошиб, 12 минг сўмни ташкил этди ва бу ўтган йилги даражага тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг саккиз ойи якунига кўра, Ўзбекистон хорижга 33,6 миллион долларлик помидор сотган, бу бир йил аввалгига нисбатан қарийб 23 фоизга кўп.