Исроил армияси вакили контр-адмирал Даниел Хагарий Исроил армияси Ғазо секторининг шимолий қисмидан жанубга томон Исроил армияси буйруғи билан ҳаракатланаётган қочқинлар колоннасига ҳужум қилгани ҳақидаги хабарларни қатъиян рад этди.
Бу ҳужумда ўнлаб фаластинликлар, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги (анклавдаги барча маъмурий органлар сингари, у ҳам Хамас томонидан назорат қилинади) Исроил армияси қочқинларга зарба берганини биринчи бўлиб эълон қилди. Бир неча соат ичида ушбу хабардан иқтибос келтирган ОАВ зарбани ким амалга оширганини аниқ аниқлашнинг ҳозирча имкони йўқ деган хулосага келди: эълон қилинган видеода портлаш оқибатлари акс этган, бироқ унинг айнан қандай содир бўлгани аниқ эмас.
Times of Israel томонидан иқтибос келтирган Ҳагарий Хамасни «сохта маълумот» тарқатишда ва тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланишда айблади.
Фаластинликлар томонидан Ғазо секторидан учирилган қўлбола ракеталар кўпинча анклавнинг ўзига қўниб, портлаб кетгани ҳақида бир неча бор хабар берилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!