АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан CNN телеканалига унинг исроиллик ҳамкасблари Ғазо секторининг жанубий қисмига сув етказиб беришни қайта бошлагани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform BBCга таяниб.
Бу маълумотни The Times of Israel ҳукуматидаги манба тасдиқлади.
Шу тариқа Исроил 8 октябрдан бери илк бор Ғазо сектори блокадасини юмшатди.
BBCнинг халқаро мухбири Лиз Доусеттнинг айтишича, бу Ғазо сектори жанубига фуқаролик хавфсизлик зонаси сифатида қаралаётганига далил бўлиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!