Jahon

Ynet: Зеленский Исроилга ташриф буюришни режалаштирган эди, аммо…

Ynet: Зеленский Исроилга ташриф буюришни режалаштирган эди, аммо…

Украина президенти Владимир Зеленский қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида Исроилга келмоқчи эди, бироқ мамлакат расмийлари ҳозир Украина раҳбарининг “ташрифи учун энг яхши вақт эмаслигини” таъкидлаб, рад жавобини берди. Бу ҳақда Исроилнинг Ynet нашри манбаларга таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Зеленский Исроилга 16 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан бир вақтда келишни режалаштирган. Украина Ташқи ишлар вазирлиги BBC Украина хизматининг Исроилнинг Владимир Зеленскийни қабул қилишдан бош тортгани ҳақидаги хабарига изоҳ беришдан бош тортди.

Хамас ҳужумидан сўнг Украина президенти Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, Исроил халқи “террорчилар” ҳужумидан ўзини ҳимоя қилишга тўлиқ ҳақли эканини айтди.