Jahon

Жо Байден Шенген давлатлари ҳудудидан ўтаётган ўзбек ва тожиклар устидан назоратни кучайтиришга чақирмоқда

Жо Байден Шенген давлатлари ҳудудидан ўтаётган ўзбек ва тожиклар устидан назоратни кучайтиришга чақирмоқда

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Европа Иттифоқини Шенген давлатлари ҳудудидан ўтаётган ўзбек ва тожиклар устидан назоратни кучайтиришга чақирмоқда, деб ёзади Bloomberg.

Bloomberg манбаларига кўра, бу эҳтимолий террорчиларнинг АҚШга кириб келишининг олдини олишга уриниш билан боғлиқ.

Бу сўров жорий йилда бир гуруҳ муҳожирлар жануби-ғарбий чегарадан “Исломий давлат”га алоқадор контрабандачи ёрдамида АҚШга кирган воқеадан кейин берилган.

Шундан сўнг Вашингтон хорижликларнинг Европа аэропортлари орқали транзит ўтишидан хавотир билдирди. Оқ уй улар АҚШга ноқонуний киришга уриниши мумкин, деб гумон қилмоқда.

АҚШ расмийлари Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун аэропортларда транзит визалар жорий этишни талаб қилди.

Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларига Шенген ҳудудидан ташқаридаги давлатга боғловчи рейсни амалга ошириш учун Испания аэропортлари орқали транзит ўтиш учун фақат виза керак бўлади.

Август ойида CNN телеканали ФҚБ АҚШ жанубий чегарасида бошпана сўраган Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан келган ўндан ортиқ муҳожирлар устидан тергов олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди. Расмийлар муҳожирлар АҚШга етиб борганидан кейингина уларнинг ИШИД контрабандачилари билан алоқасини аниқладилар. Бироқ Федерал қидирув бюроси аниқ террорчилик режасини аниқламади.