Jahon

Хитой “Бир камар ва бир йўл” лойиҳалари учун 97,5 миллиард доллардан ортиқ кредит ажратади

Хитой “Бир камар ва бир йўл” лойиҳалари учун 97,5 миллиард доллардан ортиқ кредит ажратади

Эксимбанк ва Хитой тараққиёт банки “Бир камар ва бир йўл” доирасидаги транспорт ва логистика лойиҳалари учун ҳар бири 350 миллиард юан (48 миллиард 750 миллион доллар) имтиёзли кредитлар ажратади. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин мазкур ташаббусга бағишланган форумда айтиб ўтди.

Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, Ипак йўли жамғармасига ҳам қўшимча 80 миллиард юан (11 миллиард доллар) тушади.

“Хитой “Хитой-Европа” тезюрар поездининг ривожланишини тезлаштиради, Транскаспий транспорт йўлагида иштирок этади ва бошқа давлатлар билан биргаликда Евроосиё қитъаси бўйлаб янги темир йўл логистика коридорини қуради”, — деди у.