Iqtisod

Ортиқхўжаевнинг Akfa Group компанияси Feed Up тармоғининг ярмини сотиб олди

Ортиқхўжаевнинг Akfa Group компанияси Feed Up тармоғининг ярмини сотиб олди

Akfa Group Feed Up Eco фаст-фуд ресторанлари тармоғининг 50% улушига эга бўлди.

Feed Up маълумотларига кўра, бренд аллақачон Akfa Group’нинг Озиқ-овқат ва ичимликлар сектори билан ҳамкорлик қилмоқда.

Feed Up Ўзбекистон бозорида 13 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Бренд асосчиси тадбиркор ва актёр Умид Иргашевдир. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси пойтахтида ўндан ортиқ филиаллар мавжуд.

Akfa компаниялар гуруҳи 2001-йилда Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжав томонидан ташкил этилган. Унинг таркибига “Akfa”, “Artel” корхоналари, шунингдек, “KFC Uzbekistan” тез овқатланиш ресторанлари тармоғи, “Акфа Медлине” тиббиёт маркази ва бошқалар киради.