Iqtisod

Ўзбекистонда полиз маҳсулотлари нархи ошиши давом этмоқда

Ўзбекистонда полиз маҳсулотлари нархи ошиши давом этмоқда

Ўзбекистонда сўнгги олти ой ичида қовуннинг улгуржи нархи бир ярим баробар ошди, деб хабар бермоқда EastFruit портали.

Шундай қилиб, 29 сентябрдан 13 октябрга қадар республикада полиз маҳсулотларининг бир килограмми нархи 2,3 минг сўмдан 3,5 минг сўмга кўтарилди. Нархлар динамикасига ҳафта бўйича қарайдиган бўлсак, сўнгги етти кун ичида ўсиш 25 фоизни, бир ҳафта олдин эса 22 фоизни ташкил этган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу охирги уч ойда ушбу маҳсулотлар нархининг энг кескин ўсишидир.

Бироқ нархларнинг тез ўсишига қарамай, Ўзбекистонда қовун таннархи бошқа давлатларникига қараганда анча арзон. 13-октабр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда янги қовуннинг ўртача улгуржи нархи 0,29 доллар, Грузияда – 0,37 доллар, Тожикистонда – 0,46 доллар, Молдовада – 0,77 доллар, Украинада – 1,37 долларни ташкил қилган.