Илгари Twitter номи билан танилган Х ижтимоий тармоғи асосий функциялар учун йиллик бир долларлик обунани синаб кўрмоқчи, деб хабар берди Реутерс.
Янги обуна ботлар ва спамерлар билан курашишга қаратилган бўлиб, постларни ёқтириш, уларни севимлиларга қўшиш ва хабарларни қайта жойлаштириш имкониятини ўз ичига олади.
Компания Янги Зеландия ва Филиппинда монетизациянинг янги турини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Бироқ, ўзгаришлар мавжуд ҳисобларга таъсир қилмайди. Ҳолбуки, янги фойдаланувчилар фақат хабарларни ўқишлари ва нашрлар муаллифларига обуна бўлишлари мумкин бўлади.
Жорий йилнинг октябрь ойида Х компаниясининг бош директори Линда Яккарино ижтимоий тармоқ уч турдаги обунани синовдан ўтказишини айтган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!