Jahon

Zoom Россия Федерациясида ваколатхонасиз ишлагани учун жаримага тортилди

Zoom Россия Федерациясида ваколатхонасиз ишлагани учун жаримага тортилди

Москвада суд илк бор Zoom Video Communications компаниясига Россияда хорижий ташкилотларнинг интернетдаги фаолияти қоидаларини бузгани учун жарима солди. Бу ҳақда ТАССга 422-сонли суд округида маълум қилинди.

«Zoom Video Communications компаниясини айбдор деб топди ва компанияни жаримага тортди», деди суд ташкилот Россия Федерациясида филиал яратмаганлигини аниқлаб.

Суднинг таъкидлашича, жарима 2022 йил учун даромад миқдоридан 115 миллион 68 минг 103 рублни ташкил этади. Ушбу қоидабузарлик учун биринчи марта компания даромадининг 1/10 қисми миқдорида жарима солинган.

Zoom Video Communications Inc АҚШда жойлашган, лекин Россия Федерациясида ишлайди. Шу билан бирга, компания Россия ҳудудида ўз ваколатхонасини очмаган ва шу билан қонунни бузган.