O‘zbekiston

Аҳоли газ тармоқларига уланмаган иссиқхоналарга газ етказиб берилади

Аҳоли газ тармоқларига уланмаган иссиқхоналарга газ етказиб берилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизматининг маълумот беришича, бугун вазирликда қатор мутасадди ташкилотлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда иссиқхона хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Қишлоқ хўжалиги Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда куз-қиш мавсумида аҳоли газ тармоқларига уланмаган иссиқхона хўжаликларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома тузиш ишларини бошлади. Бу борада дастлабки шартномалар имзоланган.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ масъуллари ҳамда иссиқхона юритувчи тадбиркорлар вакиллари иштирок этишди.

Таъкидлаб ўтилдики, газнинг тадбиркорлик субъекти вакилларига етказиш таннархи 1 куби учун 1.500 сўмни ташкил қилади. Тадбиркор рақамли ўлчов ҳисоблагич, заҳира ёқилғи ҳамда олдиндан бўнак тўловини амалга ошириши, унинг иссиқхонасида зангори оловнинг ёнишига замин яратади.