Iqtisod, Jahon

Forbes: Роналду, Месси ва Неймар дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчилардир

Forbes: Роналду, Месси ва Неймар дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчилардир

Кришитано Роналду Форбес талқинига кўра, ўтган йили Килиан Мбаппега беришга мажбур бўлган дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси унвонини қайтариб олди. Иккинчи ва учинчи ўринларда Лионел Месси ва Неймар жойлашган.

Роналду ушбу мавсумда Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида ўйнаб, 200 миллион доллар ишлаб топиши кутилмоқда. Бундан ташқари, португалиялик ҳомийлик шартномалари портфелини сақлаб қолади, бу эса унга йилига 60 миллион долларга яқин даромад келтиради.

Рейтингда иккинчи ўринда Девид Бекхемнинг Американинг “Интер Маями” клубида тўп сураётган 36 ёшли Месси жой олган. Унинг жорий мавсумдаги даромади 135 миллион доллар бўлиши тахмин қилинмоқда. Майдондан ташқари даромад бўйича Месси ҳатто Роналдудан ҳам ортда қолмоқда – йилига 70 доллар.

Неймар учинчи ўринни эгаллади. Жорий мавсум учун у 80 миллион доллар маош олади, умумий даромади эса 112 миллион долларни ташкил қилади. Саудия арабистонининг “Ал Ҳилол” клубида тўп сураётган 31 ёшли футболчи хизматчилар билан қаср, ҳашаматли автомобиллар паркига эга бўлди. Шунингдек, унга жамоанинг ғалабалари учун катта мукофотлар ваъда қилинган.

Килиан Мбаппе биринчи ўриндан тўртинчи ўринга тушиб кетди ва Европанинг энг бой футболчиси унвони билан кифояланишга мажбур – 110 миллион доллар.