Jahon

Россия ва Хитой ўртасидаги ҳисоб-китоблар деярли бутунлай миллий валюталарга ўтди

Россия ва Хитой ўртасидаги ҳисоб-китоблар деярли бутунлай миллий валюталарга ўтди

Россия ва Хитой ўртасида миллий валюталарда ҳисоб-китоблар улуши 90 фоизни ташкил этади, деди Россия молия вазири Антон Силуанов.

Бир кун аввал вазирнинг “Известия” нашрига айтишича, БРИКС давлатлари ўз компаниялари ўртасидаги тўловлар чекловларсиз амалга оширилишидан манфаатдор. Шу муносабат билан блок учун умумий валюта яратиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Силуановнинг сўзларига кўра, реал активлар билан таъминланган рақамли молиявий активлар асосида ҳисоб бирлигини яратиш энг долзарб ҳисобланади.

Май ойида Бош вазир Михаил Мишустин Россия ва Хитой ўртасидаги трансчегаравий тўловларнинг 70 фоизи миллий валюталарда эканлигини таъкидлади. У 2023-йилда иқтисодий ҳамкорлик 200 миллиард долларлик товар айирбошлаш даражасидан ошишига ишонч билдирди.