O‘zbekiston

Тошкентдаги Бобур кўчаси ёпилмоқда

Тошкентдаги Бобур кўчаси ёпилмоқда

Яккасарой тумани Бобур кўчасининг Тошкент Халқаро аэропортидан Муқимий ва Нукус кўчалари билан кесишмасигача бўлган қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Шу сабабли, йўлнинг бир томони жорий йилнинг 20 октябр куни соат 10:00 дан 25 октябр кунигача транспорт ҳаракати учун ёпилади, ҳар икки йўналишда ҳаракатланиш йўлнинг иккинчи томонида амалга оширилади.

«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», дейилади ҳокимлик маълумотида.