АҚШ Давлат департаменти хориждаги барча америкалик фуқароларга “глобал хавфсизлик бўйича огоҳлантириш” эълон қилиб, эҳтимолий ҳужумлар хавфидан огоҳлантирди.
“Дунёнинг турли нуқталарида кескинлик кучайиши ҳамда террористик ҳужумлар, намойишлар ёки АҚШ фуқаролари ва манфаатларига қарши зўравонлик ҳаракатлари эҳтимоли туфайли Давлат департаменти хориждаги Америка фуқароларига эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия қилади”, дейилади баёнотда .
Бу шуни англатадики, Америка фуқаролари сайёҳлик жойларига ташриф буюришда ҳушёр бўлишлари керак.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!