Iqtisod

Биржа савдоларида AИ-80 бензинини сотиб олиш бўйича чеклов ўрнатилмаган

Биржа савдоларида AИ-80 бензинини сотиб олиш бўйича чеклов ўрнатилмаган

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш қўмитаси Ахборот хизмати раддия берди.

Биржа савдоларида, бензиннинг 80 фоизи 1 тн лотларда қолган қисмида вагон нормасида (60 ва 55 тн) сотилмоқда ва бугунги кунда биржа савдоларида AИ-80 бензинини сотиб олиш бўйича чеклов ўрнатилмаган.

Жорий йилнинг август ойида бензин нархларининг ошиши натижасида маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдори 5 тн этиб белгиланган эди.

Ўз навбатида, мазкур чоралар ҳамда таклифни оширилиши жорий йилнинг сентябр ойи охирида ҳамда октябр ойининг биринчи ярмида биржа савдоларида бензин нархларининг 10 фоизгача пасайишига ва бир мунча барқарорлашишига олиб келди.

Ушбуларни инобатга олган ҳолда, шунингдек жаҳон бозорларидаги юзага келган салбий тенденсиялардан (нефт нархларининг ошиши, бензин экспортига ўрнатилган чекловлар) келиб чиқиб импорт нархларининг ички бозорга та’сирини юмшатиш мақсадида 17-октябрдан маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдори 10 тнгача оширилди.

Бугунги кунда, республикадаги 2 мингдан ортиқ AЁҚШларнинг 99 фоизида AИ-80 бензини 6800 сўмгача бўлган барқарор нархларда сотилмоқда.

Бензин билан та’минлашда, Қўмита тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда бензин бозорида танқислик ва ажиотажни олдини олиш бўйича ўз ваколатларидан келиб чиқиб тезкор зарур чораларни кўриб боради.