O‘zbekiston

Ўзбекистонда сўнгги йилларда саноат корхоналари сони қанчага кўпайди?

Ўзбекистонда сўнгги йилларда саноат корхоналари сони қанчага кўпайди?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 1-октабрь ҳолатига саноат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 109 527 тани ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,7 фоизга ошган.

Сўнгги йилларнинг мос даврида ушбу соҳада рўйхатдан ўтган корхоналарнинг динамикаси қуйидагича:

— 2019 йилда – 71 670 та;

— 2020 йилда – 85 278 та;

— 2021 йилда – 99 034 та;

— 2022 йилда – 103 575 та;

— 2023 йилда – 109 527 та.