Jinoyat

Самарқандда 3 нафар фарзандининг бошига етган ота умрбодга қамалди

Самарқандда 3 нафар фарзандининг бошига етган ота умрбодга қамалди

Самарқандда 36 ёшли эркак Исроил давлатида ишлаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали келиб чиққан ўзаро келишмовчилиги натижасида жаҳл қилиб, ундан ўч олиш мақсадида 3 нафар вояга етмаган фарзандини (2 та қиз ва 1 та ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдиргани хабар қилинганди.

Мазкур мудҳиш ҳодиса жорий йилнинг 16 июнь куни 19:30 атрофида Самарқанд шаҳри, А.Навоий кўчасида содир бўлганди.

Фарзандларининг бошига етган ота ошхона пичоғи билан ўзига, танасининг бир нечта жойларига тан жароҳати етказган, аммо тирик қолган. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан А.Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди А.Д.га нисбатан ҳукм чиқарди. У ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а», «в», «ж» бандлари билан умрбод озодликдан маҳрум қилинди.