Jahon

АҚШ янги дунё «қурмоқчи»

АҚШ янги дунё «қурмоқчи»

Инсониятга Қўшма Штатлар қуришга қодир бўлган янги дунё тартиби керак. Бу ҳақда Америка президенти Жо Байден сайловолди тадбирида маълум қилди, дея хабар беради “РИА Новости”.

«Бизга янги дунё тартиби керак», деди Оқ уй раҳбари ва агар америкаликлар «жасур ва ўзига ишонч» бўлса, «дунёни илгари ҳеч қачон бўлмаган тарзда бирлаштириши» мумкинлигини таъкидлади.

Байденнинг сўзларига кўра, янги дунё тартиби «тинчлик истиқболларини камайтирмайди, кенгайтиради».

Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россия ва Хитойни дунё тартибига энг долзарб таҳдид деб атаган эди.