Jahon

Блокланган Ғазо сектори аҳолисига нима керак?

Блокланган Ғазо сектори аҳолисига нима керак?

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ғазо секторидаги вазиятни «фалокатдан ташқари» деб баҳолади ва Хамас ҳужумидан кейин Исроил томонидан ўрнатилган блокадани бекор қилишни талаб қилди.

7 октябрь куни Хамаснинг Исроилга кутилмаган ҳужумидан сўнг Исроил ҳукумати Ғазо секторига сув, электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат етказиб беришни тўхтатди.

БМТ Ғазо секторига аллақачон уч минг тонна гуманитар ёрдам жўнатган – улар ҳозир Рафаҳ назорат пунктида.

Рафаҳ ўтиш жойи Ғазодаги Исроил назорати остида бўлмаган ягона чегара пунктидир. Миср ҳукумати уни очиши ва ёпиши мумкин.

Бироқ уруш бошланганидан кейин Миср ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан ўтиш жойини ёпди.

Миср озиқ-овқат банки ходими Моҳсен Сарханга кўра, Рафаҳ назорат пунктида гуманитар ёрдам олиб кетаётган 120 юк машинаси тиқилиб қолган.

“Биз жуда ғазабдамиз, чунки у ердаги одамларнинг суви тугаб қолганини биламиз”, деди у ББCга.