O‘zbekiston

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси энди тун-у кун ишламайди

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси энди тун-у кун ишламайди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 20 октябрдан 24/7 режимида ишлашни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда «Газета.uz» манбаси ёзмоқда.

Маъмуриятнинг қайд этишича, Миллий кутубхонада тунги вақтда фаолият юритиш учун қўшимча штат бирликлари ажратилмаган.

Шунингдек, «фойдаланувчиларни назорат қилиш имкони чекланган, бунда компьютер техникаларидан мақсадсиз фойдаланиш (фильм ва роликлар кўриш)нинг олдини олиш кўзланган».

«Бундан ташқари, куз-қиш мавсумида электр энергияси сарфини бирмунча иқтисод қилиш ва кичик хизмат кўрсатиш персоналида (фаррошлар) мавжуд вакант иш ўринларини тўлдириш, куз-қиш мавсумида бинодаги гардероб фаолиятини йўлга қўйиш имконияти мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, Миллий кутубхона тунги сменада фаолият олиб боришни мавсумий (вақтинча) тўхтатиб, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш вақтини соат 08:00 дан 21:00 гача этиб белгилади», — дейилади хабарда.