Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон жорий йилнинг 9 ойида монетар бўлмаган олтин экспортини оширди.
Шу вақт ичида республика хорижга 5,6 миллиард долларлик олтин етказиб берди, бу 2022-йилнинг шу даврига нисбатан 93,1 фоизга кўпдир.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ой давомида 1,6 миллиард долларга камайган ҳолда 31,04 миллиард долларга етди. Қимматбаҳо металнинг троя унциядаги ҳажми эса 12,1 миллиондан 12,3 миллионга oshdi.Ammo пул ифодасида , рақамлар 23,4 миллиард доллардан 23 миллиард долларга тушди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!