Jahon

Украинада электр энергияси учун қарз 1,6 миллиард доллардан ошди

Украинада электр энергияси учун қарз 1,6 миллиард доллардан ошди

“Укрэнерго” энергетика компанияси раҳбари Владимир Кудритский Украинанинг электр энергияси бозоридаги умумий қарзи 60 миллиард гривнага (1,6 миллиард доллардан ортиқ) етганини айтди. Унинг сўзларини компания матбуот хизмати келтирмоқда.

“Биз бозор иштирокчиларидан электр энергиясини узатиш, тизим диспетчерлиги ва баланс бозорида қарздормиз. Шунга кўра, биз ўз мажбуриятларимизни тўлиқ тўлай олмаймиз”, — деди Кудритский.

Унинг таъкидлашича, энергетика ва коммунал хўжалик соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи Миллий комиссия 2024 йилда электр энергияси тарифлари бўйича ҳисоб-китобларни олган.

«Йил охирига қадар биз энергетикани тартибга солиш бўйича Миллий тартибга солиш комиссиясидан ликвидлигимизни сақлаб қолишимизга имкон берадиган асослантирилган қарорни кутмоқдамиз», – дея қўшимча қилди Укрэнерго раҳбари.