Jahon

БМТ: Ғазо сектори уйларини тарк этишга мажбур бўлганлар сони 1,4 миллионга етди

БМТ: Ғазо сектори уйларини тарк этишга мажбур бўлганлар сони 1,4 миллионга етди

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш туфайли Ғазо секторидаги 1,4 миллионга яқин одам уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди, дея хабар беради БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA).

Бу 2 миллионга яқин аҳолининг кўп қисмини ташкил қилади.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ҳамас назоратида) томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 1400 киши ҳалок бўлган Хамаснинг Исроилга ҳужумидан сўнг, Исроил армиясининг жавоби натижасида 4137 фаластинлик ҳалок бўлган.

Аввалроқ Ғазо секторига армия киритмоқчи бўлган Исроил шимолий қисмидаги тинч аҳолини, жумладан Ғазо шаҳрининг ўзини ҳам зудлик билан жанубга эвакуация қилишни талаб қилган эди.