Jinoyat

Давлатга 24 млрд. сўм зарар келтирган майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди

Давлатга 24 млрд. сўм зарар келтирган майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди

Навоий вилоятида трансформаторларга ўзбошимчалик билан уланиб, давлатга 24,4 млрд. сўм зарар келтирган ноқонуний майнинг ферма аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаро Р.Э.И.га тегишли, умумий истеъмол қуввати 840,4 кВт.ни ташкил этадиган майнинг қурилмалари қуввати 630 кВт.га тенг 2 та трансформаторга ўзбошимчалик билан уланган.

Мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 24 млрд 415 млн 300 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.