Jahon

Ғазодаги уруш уч ойгача давом этиши мумкин

Ғазодаги уруш уч ойгача давом этиши мумкин

Ғазодаги уруш уч ойгача давом этиши мумкин, «лекин охир-оқибат ХАМАС бўлмайди». Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири маълум қилди.

“Бу Ғазо секторидаги сўнгги ердаги маневр бўлиши керак, чунки ундан кейин ХАМАС бўлмайди. Бир ой, икки ой, уч ой давом этади, лекин охир-оқибат у йўқ бўлиб кетади, – деди Йоав Галант.

Шунингдек, у душман аввал ҳаво кучлари бомбаларига, кейин эса зирҳли ва пиёда қўшинларига тўқнаш келишини қўшимча қилди.