Iqtisod, Jahon

Илон Маск бир кунда 16 млрд.дан ортиқ маблағ йўқотди

Илон Маск бир кунда 16 млрд.дан ортиқ маблағ йўқотди

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, Tesla ва SpaceX, шунингдек, Х ижтимоий тармоғи эгаси бўлган Илон Маск бир кун ичида 16,1 миллиард доллар йўқотди.

Унинг молиявий бойлиги Teslaнинг учинчи чоракдаги паст кўрсаткичлари фонида қисқарди.

Bloomberg таъкидлашича, молиявий йўқотишларга қарамай, Маскнинг бойлиги 2023 йилда 72,6 миллиард долларга ошган ва ҳозирда 210 миллиард долларга баҳоланган. Тадбиркор дунёнинг энг бой одами бўлиб қолмоқда.