O‘zbekiston

Тошкентликлар кўпроқ нимадан шикоят қиладилар?

Тошкентликлар кўпроқ нимадан шикоят қиладилар?

20 октябрь ҳолатига кўра “Халқ Назорати”га 39,1 мингта мурожаат келиб тушган. Тошкент ҳокимлиги туман ҳокимликларининг аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича олиб бораётган ишларига оид маълумотларни эълон қилди.

Шундай қилиб, 20 октябрь ҳолатига кўра “Халқ Назорати”га 39,1 мингта мурожаат келиб тушган. Кўпинча аҳоли уй-жой коммунал хўжалиги, йўллар, транспорт воситаларини бошқариш, шунингдек, коммунал ва тармоқлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида шикоят қиладилар.

Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманлари ҳокимликлари аҳолининг мурожаатларини энг ёмон кўриб чиқмоқда. Муддати ўтган барча даъволарнинг 67,6 фоизи ана шу тўрт туманга тўғри келади.

Энг кўп мурожаатлар Миробод, Учтепа ва Яккасарой туманларида келиб тушган. Энг кам фаоллар эса Сергели, Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманлари аҳолиси бўлди.