Jahon

Туркияда 75 нафар ноқонуний муҳожир қутқарилди

Туркияда 75 нафар ноқонуний муҳожир қутқарилди

Туркиянинг жануби-ғарбидаги Ойдин провинциясидаги Кушадаси сайёҳлик ҳудуди қирғоқларида Туркия ҳудудий сувларига чиқариб юборилган 75 нафар ноқонуний муҳожир қутқарилди. Бу ҳақда Туркия Қирғоқ хавфсизлиги қўмондонлиги хабарида айтилади, деб хабар бермоқда Аnadolu.

Ноқонуний муҳожирлар бор 3 та резина қайиқнинг Кушадаси қирғоқлари яқинида жойлашгани ҳақидаги маълумот олгач, Қирғоқ хавфсизлик бўлинмалари ҳудудга юборилди.

Зарур чоралар якунлангач, муҳожирлар провинция миграция бошқармасига олиб кетилди.