Агентлик администратори Ўзбекистонга 23-24 октябрь кунлари келади. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) раҳбари Саманта Пауер 23-24 октабрь кунлари минтақавий алоқалар бўйича C5+1 форматидаги биринчи вазирлар конференциясига мезбонлик қилиш учун Ўзбекистонга учиб боради.
Ушбу тадбир АҚШ ҳукуматининг Марказий Осиё мустақиллиги, суверенитети ва фаровонлигига содиқлигини таъкидлайди.
2015 йилдан бери C5+1 АҚШ ҳукуматининг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш учун асосий дипломатик платформаси бўлиб хизмат қилмоқда.
Тараққиёт вазирлари кенгаши Марказий Осиёда инклюзив ва барқарор иқтисодий ривожланиш бўйича чора-тадбирлар кўриш учун минтақадаги беш мамлакат вазирларини бирлаштириб, ушбу платформани мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, суверенитет, савдо, иқтисодий ўсиш ва тадбиркорлик, иқлим ўзгариши ва энергетика масалаларига устувор аҳамият берилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!