Жаҳон бозорида олтин нархи 10 фоизга ошди. Фаластин-Исроил можаросининг кучайиши туфайли инвесторлар анъанавий активларни танламоқда, деб ёзади Financial Times.
Яқин Шарқдаги воқеалар туфайли қимматбаҳо металнинг бир троя унцияси нархи 5 ойлик энг юқори кўрсаткичга – 1996 долларга етди.
«Олтин геосиёсий хавф мукофотини олди», деди нашрга Швейцария трейдери МКС Пампнинг металлар бўйича стратеги Никки Шилс.
Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи ўртасидаги зиддият кучайиши хавфи остида, сармоядорлар анъанавий равишда беқарорлик даврида қимматли қоғоз сифатида кўрилган олтинни сотиб олишмоқда. Бу тенденция АҚШ ғазначилик даромадларига таъсир қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!