O‘zbekiston

Яллама постидан портловчи модда олиб ўтмоқчи бўлишди

Яллама постидан портловчи модда олиб ўтмоқчи бўлишди

Тошкент вилоятидаги божхона постидан портловчи модда олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди.

Айтилишича, “Яллама” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган “DAF” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Натижада, автомашинанинг багаж қисмида, йўловчи декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган, 1 дона қоғоз қути ичида оғирлиги 1,85 кг. “порох” моддаси борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига биноан  “порох” моддаси портловчи моддалар таркибига киради.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.