Jahon

Беларус йил охиригача ШҲТга тўлақонли аъзо бўлишни режалаштирмоқда

Беларус йил охиригача ШҲТга тўлақонли аъзо бўлишни режалаштирмоқда

Беларус 2023 йил охиригача Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) тўлақонли аъзо бўлишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳукуматдаги йиғилишда республика бош вазири Роман Головченко маълум қилди, унинг нутқи акс этган видео Беларус ҳукуматининг Телеграм-каналида эълон қилинди.

Бош вазир ШҲТга аъзо бўлиш Беларуснинг халқаро кун тартибидаги асосий устувор йўналиш эканини таъкидлади.

Бош вазир таъкидлаганидек, Беларуснинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум 4 июль куни имзоланган. Айни пайтда уни ШҲТга аъзо 9 та давлатдан тўрттаси ратификация қилган ва бу жараён давом этмоқда.

“Йил охиригача барча аъзо давлатлар тегишли ички тартиб-қоидаларни бажаришини кутамиз ва биз ушбу ассоциациянинг тўлиқ иштирокчисига айланамиз”, деди Головченко.

Беларус ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, Головченко амалий ташриф билан Қирғизистон пойтахти Бишкекка боради, у ерда ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, шунингдек, Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишлари ўтказилади.