Jahon

БМТ бош котиби: “Иккита алоҳида давлат мавжудлигини тан олиш Яқин Шарқда тинчликка олиб келади”

БМТ бош котиби: “Иккита алоҳида давлат мавжудлигини тан олиш Яқин Шарқда тинчликка олиб келади”

БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг фикрича, Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишнинг ягона йўли Исроил ва Фаластин давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик концепциясидир.

“Оғир ва тўғридан тўғри хавф туғдираётган ҳозирги пайтда ҳам биз чинакам тинчлик ва барқарорликнинг ягона реал асоси – икки давлат мавжудлигини тан олиш эканини унутмаслигимиз керак”, — деди у БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Яқин Шарқ минтақасидаги вазият бўйича очиқ дебатида.

“Исроилликлар ўзларининг қонуний хавфсизлик эҳтиёжлари амалга ошишини, фаластинликлар эса БМТ резолюциялари, халқаро ҳуқуқ ва олдинги келишувларга мувофиқ мустақил давлатга бўлган қонуний интилишлари амалга ошишини кўришлари керак”, — дея қўшимча қилди БМТ бош котиби.

Гутерриш дезинформацияга қарши кураш муҳимлигини ҳам таъкидлади. “Биз антисемитизм, мусулмонларга қарши мутаассиблик ва нафратнинг барча шаклларига қарши туришимиз керак”, — деди у.