БМТ халқаро ҳамжамиятни Ғазо секторидаги ичимлик суви билан боғлиқ ҳалокатли вазиятга зудлик билан эътибор қаратишга чақиради.
Шанба куни Рафаҳ ўтиш жойи орқали Ғазога кирган 20 та юк машинаси орасида иккитаси УНИCEФ томонидан этказиб берилган шиша сувни олиб кетаётган эди: жами 44,000 литрли шиша.
Кунига камида икки литр суюқлик ичиш тавсия қилинишини ҳисобга олсак, импорт қилинадиган сув 22 минг кишига фақат бир кун етади, бу Ғазо сектори аҳолисининг атиги 1 фоизини ташкил қилади.
Якшанба куни Ғазога чекланган миқдордаги сув идишлари ҳам олиб келинган, аммо бу яқинлашиб келаётган фалокатни бартараф этишга ёрдам бермайди.
БМТ ҳисоботида қайд этилганидек, ҳалокатли сув танқислиги ёқилғи тақчиллиги билан янада оғирлашмоқда, чунки уларсиз Ғазода жойлашган тузсизлантириш заводлари ва сув насослари ишлай олмайди – Ғазо касалхоналаридаги генераторлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!