Мухтор Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети (ЖҚУ) Чирчиқ шаҳрида филиалини очади, деб хабар берди Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги.
Шунингдек, Қозоғистон университети Термиз давлат педагогика университети ва Алфраганус университети билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади.
“Замонавий таълим” журналининг ёзишича, университетда 18 та йўналиш бўйича Ўзбекистон фуқаролари тайёрланади. Улар орасида “иқтисод”, “юриспруденция”, “халқаро ҳуқуқ” ва бошқалар бор.
ЖҚУ 1943 йилда ташкил этилган ва Чимкентда жойлашган. Университет 76 та техник ва гуманитар мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлайди. Университетда ўқув, илмий ва ишлаб чиқариш мажмуалари яратилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!