Yangiliklar

ҲАМАС араб давлатларига янги мурожаат билан чиқди

ҲАМАС араб давлатларига янги мурожаат билан чиқди

Фаластин ҳаракати ҲАМАС араб ва ислом давлатларини Исроил элчиларини чиқариб юборишга ва бу давлат билан муносабатларни нормаллаштиришнинг барча шаклларини тўхтатишга чақирди, дейилади ҳаракатнинг Telegram’даги хабарида.

“Босқинчи маъмурият томонидан содир этилган жиноятлар ва у олиб бораётган геноцид уруши нуқтаи назаридан биз араб ва ислом давлатларини босқинчилар билан алоқаларни узишга, уларнинг элчиларини ўз мамлакатларидан чиқариб юборишга чақирамиз”, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ҲАМАС Араб давлатлари лигасига аъзо барча давлатлар ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан Исроилга нисбатан бойкотни кучайтиришга чақирди.

Ҳаракат, шунингдек, БМТ, араб ва мусулмон давлатларини “босқинчи кучларнинг тажовузкорлиги ва кучайиб бораётган жиноятларини, жумладан, бегуноҳ болалар ва тинч аҳолини қирғин қилишни тўхтатиш учун самарали ва тезкор чоралар кўриш орқали сиёсий ва ахлоқий масъулиятни ўз зиммасига олишга» чақирди.