O‘zbekiston

Иш ҳафтаси сўнггида ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Иш ҳафтаси сўнггида ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Ўзгидромет хабарига кўра, 24-25 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, кундуз кунлари +22…+25 даража, жанубда +27 даража бўлади.

26 октябрда республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларда ёмғир ёғади, ҳарорат +15…+20 даражагача пасаяди.

27 октябрда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +17…+22 даража бўлади.
Ушбу ҳафта давомида ҳарорат кечалари +7…+12 даража илиқ атрофида бўлади. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Пойтахтда бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +14…+16 даража бўлади. 24-25 октябрь кунлари ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +21…+24 даражагача кўтарилади. 26 октябрь куни ёмғир ёғади, ҳарорат +16…+18 даража бўлади.