Jahon

Қўшма Штатлар Россияга Уиланни алмашиш учун «жиддий таклиф» билан чиқди

Қўшма Штатлар Россияга Уиланни алмашиш учун «жиддий таклиф» билан чиқди

Америка Қўшма Штатлари Россияга жосусликда айбланиб 16 йилга қамалган америкалик Пол Уиланни озод қилиш бўйича «жиддий таклиф» билан чиқди, деди Давлат департаменти вакили CNN телеканалига.

“Биз Полни озод қилиш эвазига Россияга жиддий таклиф билан чиқдик ва у оиласига қайтарилмагунча унинг иши устида ишлашни тўхтатмаймиз”, — деди расмий.

Адвокат Олга Карлова РИА Новостига вазиятни изоҳлар экан, у ҳозирча ҳеч қандай маълумот бера олмаслигини айтган.

Уиланнинг ўзи CNN билан телефон орқали суҳбатда уни озод қилиш бўйича музокаралар давом этаётганига ишонч билдирди, гарчи у уларнинг тезлигидан ҳафсаласи пир бўлган бўлса ҳам. Маҳкум АҚШда «бошқа геосиёсий воқеалар фонида» унутилмаслигига умид қилмоқда.