Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари куни муносабати билан байрам табригини йўллади.
Табрикда ички ишлар органлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг 80 фоизи электрон шаклга ўтказилиб, тизимда бьюрократия ва фуқароларни сарсон қилиш ҳолатлари бартараф этилиши айтилган.
«Ҳар бир фаолият йўналиши бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва жамоатчилик томонидан мониторинг қилиб бориш амалиётини “маҳалла – туман – вилоят – республика” тамойили асосида ташкил этиш чораларини кўришимиз лозим», — дейилади Президент табригида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!