Jahon

Исроилнинг Хон Юнис шаҳрига қилган ҳужуми ортидан 36 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Хон Юнис шаҳрига қилган ҳужуми ортидан 36 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнис шаҳрини ўққа тутиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36 кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости Фаластин ИИВга таяниб хабар бермоқда.

“Исроилнинг Хон Юнисга уюштирган рейдларида ҳалок бўлганлар сони 36 нафарга етди, ўнлаб кишилар яраланди”, — дейилади вазирлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.

Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.

Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.