Jahon

Россия Visa ва Mastercard’дан воз кечиш йўлини топди

Россия Visa ва Mastercard’дан воз кечиш йўлини топди

Россия федерацияси ҳукумати Россия банкларида ҳисоб рақамларини масофадан очишга рухсат бериладиган 25 та давлат рўйхатини тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Рўйхатга Осиё, Яқин Шарқ ва МДҲ давлатлари: Озарбайжон, Жазоир, Арманистон, Баҳрайн, Беларус, Бразилия, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Хитой, Қувайт, Малайзия, Мўғулистон, БАА, Уммон, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон бор.

Россия банки билан шартнома тузиб, мижознинг шахсини текширгандан сўнг, ҳисоб очилади. Россияга кирганда, чет эл фуқаросига Миллий тўлов карталари тизими томонидан чиқарилган «сайёҳлик картаси» берилади.

Нашр суҳбатлашган экспертларнинг фикрича, бу Visa ва Mastercard тўлов тизимларининг санкциялари ва чекловларига қарамай, Россия Федерациясида молиявий хизматлардан фойдаланишни таъминлайди. Ушбу мамлакатлардан келган сайёҳлар ва тадбиркорлар учун энди Россияда пулни бошқариш анча қулайроқ бўлади.

Биринчи “туристик карталар” барча қонунчиликдаги тўсиқлар олиб ташланганидан кейин 2024 йилда пайдо бўлиши кутилмоқда. Россиянинг йирик банклари, шу жумладан Сбербанк, ҳисобни масофадан очиш хизматига аллақачон қизиқиш билдиришган.