Jahon

Исроил Ғазо секторига қуруқликдан бостириб киришга тайёрланмоқда

Исроил Ғазо секторига қуруқликдан бостириб киришга тайёрланмоқда

Бош вазир Биньямин Нетаньяху Исроил Ғазо секторига қуруқликдан бостириб киришга тайёрланаётганини айтди, бироқ бу қачон амалга ошишига аниқлик киритмади, деб хабар бермоқда Financial Times нашри.

Чоршанба оқшомида халққа телемурожаатида Исроил раҳбари ҲАМАС жангари гуруҳига қарши “ерда, ер остида, Ғазода ва ундан ташқарида” курашишга ваъда берди, бироқ қуруқликдаги операция қачон ўтказилишини айтмади. «Биз ёруғлик ўғилларимиз, улар эса зулмат ўғиллари», – деди Нетаньяху.

Унинг сўзлари Ғазо сектори билан чегарада Исроил қўшинларининг кенг кўламли жойлаштирилиши ва минтақада АҚШ ҳарбий кучларининг тўпланиши фонида янграган.

«Биз қуруқликка бостириб киришга тайёрланяпмиз. Қачон, қандай ва қанча [аскарлар бўлишини] аниқ айтмайман”, – деди Нетаньяху, ҳаммаси қора кийинган, исроилликларга прайм-тайм нутқида.

Нетаньяху қуруқликдаги босқин вақти ҳарбий вазирлар маҳкамасининг бир овоздан қабул қилинган қарори билан белгиланишини айтди. «ҲАМАСнинг барча аъзолари ўлади», – деб таъкидлади у.