O‘zbekiston

Марказий банк сўм белгиси учун янги танлов эълон қилиши мумкин

Марказий банк сўм белгиси учун янги танлов эълон қилиши мумкин

Ўтган йили регулятор жамоатчилик танқидидан сўнг ғолиб бўлган рамзни тасдиқлаш жараёнини бекор қилганди.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ўзбек сўмининг янги рамзини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилиниши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда “Спот” манбаси.

Регулятор раҳбарининг таъкидлашича, ўтган йили танланган ўзбек сўми рамзи жамоатчилик томонидан танқид қилинганидан кейин экспертлар комиссияси уни тасдиқлаш жараёнини тўхтатган.

Шу муносабат билан Марказий банк мавжуд рамзни такомиллаштириш ёки янгисини ишлаб чиқиш вариантини кўриб чиқмоқда.

“Биз ҳозир бу масалани қандай ҳал қилиш, ушбу рамзни такомиллаштиришни давом эттириш ёки рамз [сўм] танлаш учун янги танлов эълон қилиш ҳақида ўйлаяпмиз. Қарор қабул қилганимиз йўқ”, — деди Нурмуратов.