O‘zbekiston

МДҲда 2024 йил «Кўнгиллилар ҳаракати йили» деб эълон қилинади

МДҲда 2024 йил «Кўнгиллилар ҳаракати йили» деб эълон қилинади

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев Ҳамдўстликда келаси йил Кўнгиллилар ҳаракати йилига айланишини маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.

Лебедевнинг фикрича, ташкилот штатларида бундай ҳаракатлар кучаймоқда.

Унинг қўшимча қилишича, МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари Бишкекда спорт тадбирларини доимий равишда ўтказишни маъқуллаган. Олимпия, Паралимпия ва миллий спорт турлари бўйича чемпионат ва кубоклар шулар жумласидандир.

Ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, МДҲнинг барча соҳалардаги фаолиятини тартибга солувчи 20 та ҳужжат имзоладилар.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонда кўнгиллилар уюшмаси ташкил этилган эди. Республикада 99 та кўнгиллилар гуруҳи фаолият кўрсатиб, уларда 60 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этмоқда.