Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтимизнинг Яккасарой, Яшнобод, Олмазор туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 26 октябрь куни газ таъминоти тўхтатилади. Бу Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Яккасарой туманида 10:00 дан 17:00 гача:
— Афросиёб кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар;
— Улгуржи истеъмолчилар — 5 та.
Яшнобод туманида 10:00 дан 17:00 гача:
— Жўрабек, Олот, Баку, Обод Макон, Уз-Бум кўчасларида жойлашган хусусий ва улгуржи истеъмолчилар.
Олмазор туманида 11:00 дан 15:00 гача:
— Соғбон кўчасида жойлашган кўп қаватли уй;
— Улгуржи истеъмолчилар — 5 та.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!