Jahon

Эронда ҳижобсиз актрисалар энди кинога туша олмайди

Эронда ҳижобсиз актрисалар энди кинога туша олмайди

Эронда ҳижоб кийишдан бош тортгани учун фильмларда суратга тушиши тақиқланган актрисаларнинг расмий рўйхати эълон қилинди, деб хабар берди DW.

Бу ҳақда 25 октябрь, сешанба куни Эрон киносини профессионал баҳолаш ва назорат қилиш департаменти раҳбари ўринбосари Ҳабиб Ил Беги IRNA давлат ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Бу тақиқ аллақачон суратга олиш учун пул сарфлаган кино актрисаларига тааллуқли эмас. Бироқ уларга янги кинолойиҳаларда қатнашишга рухсат берилмаган.

“Чекловлар туфайли бу актрисалар энди кинодаги фаолиятини давом эттира олмайди. Кино ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг аввалги ишлари босқичма-босқич чиқарилади, чунки катта маблағ йўналтирилган. Аммо келажакдаги фильмларда суратга тушиш тақиқланади”, – деди расмий вакил.

Фильмда иштирок этиш тақиқланган актрисаларнинг “қора рўйхати”га Баран Косари, Вишка Асайеш, Таране Алидусти, Катаюн Риахи, Пантеа Бахрам, Хенгаме Газиани, Пега Ахангарани ва бошқа машҳур эронлик актрисалар киритилган.