Jahon

Исроил Мудофаа кучлари Ғазога денгиздан ҳужум қилди

Исроил Мудофаа кучлари Ғазога денгиздан ҳужум қилди

Исроил Мудофаа кучлари кеча, 26 октябрь куни тунда Ғазо сектори жанубида денгиз рейдини амалга оширганини маълум қилди.

“Операция давомида аскарлар ҲАМАС ҳарбий инфратузилмасига ҳужум қилди ва ҲАМАС ҳарбий-денгиз кучлари фойдаланаётган ҳудудда бир қатор маневрларни амалга оширди”, — дейилади нашрнинг Telegram каналида.

ЦАХАЛнинг қўшимча қилишича, маневрларда ҳарбий-денгиз кучлари кемалари билан бир қаторда самолётлар ҳам иштирок этган.

Амалиёт якунида аскарлар ҳудудни тарк этишган.