Тошкент метрополитени ахборот хизматининг маълум қилишича, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларида қурилиш ишларининг сўнгги босқичи амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан 3-5 ноябрь кунлари 3 кун муддатга “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг
➖Толариқ (10-бекат);
➖Хонобод (11-бекат);
➖Қурувчилар (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати тўхтатилади;
➖Йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида “Қиёт” (9-бекат) ва “Қурувчилар” (12-бекат) бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!