Бугун, 27 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини қабул қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, мазкур учрашувда Ғазо секторидаги мавжуд вазиятга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.
“Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз”, — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам ТИВ Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирганидан жиддий хавотир билдирганди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!